Report
Ўзбекистон: Онлайн-платформалар ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Қонуни лойиҳаси бўйича қўшма хулоса
2025 йил 26 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (бундан буён матнда “Агентлик” деб юритилади) директорининг биринчи ўринбосари EХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакилига (бундан буён матнда “ОАВ эркинлиги бўйича вакил” деб юритилади) “Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини (бундан буён матнда “Қонун лойиҳаси” деб юритилади) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тўғрисида сўров юборди.
Ушбу Қўшма хулоса юқоридаги сўровга жавобан тайёрланди. ОАВ эркинлиги бўйича вакил ва ДИИҲБ мазкур хулосани ЕХҲТ иштирокчи давлатларига ЕХҲТнинг инсон ўлчами бўйича мажбуриятларини бажаришда кўмаклашиш мақсадида ўз мандатлари доирасида амалга оширдилар.
- Date:
- Source:
- OSCE Office for Democratic Institutions and Human Rights
- Publisher:
- Organization for Security and Co-operation in Europe